Главная | Мой профиль | ВыходВы вошли как Guest | Группа "Guests" |









Main » 2010 » October » 5 » Yulduz Usmonova Toshkentda.
4:50 AM
Yulduz Usmonova Toshkentda.


1 октябрь соат 15-00да Юлдуз Ибрагимовнанинг концерти бўлиб ўтиб хозиргина 17-30ларда тугади.

Мазкур концерт Ақш элчихонасида журналист ва мусиқачи Дэниел Перлни хотирасига бағишланган тадбир юзасидан амалга оширилди. 500дан ортиқ одамлар, қуёш қоқ қизиган махал хам жонли ижро ва рақслари билан барчани лол қолдирган хоним Ибрагимовнани соғлиғига аксарият одамлар хавотир олишди. Бу тадбир хақида журналист Жасур Хамроев батафсил тарихий мақола сифатида ёритиб ўтгани боис, қайтаришдан кўра масаланинг бошқа тарафини ёритмоқчиман. Хоним Ибрагимовна 3 блокдан иборат концерт берди дейишдан кўра, даланинг қоқ ўртасида қуёш тагида чопиғ қилди дейиш кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлса керак. Тадбирга келиб, Пентагонга сайр қилгани келгандек, текширувлардан военкоматдан ўтгандек ёки аэропортдан учиб кетаётгандек хис қилдим ўзимни. "Ахир биз мана қандомиз-ки”. Қизиғи, журналист Дэниел Перл хотирасига бағишланган концерт бўлиб, ўзга юрт журналисти учун бизнинг санъаткоримиз концерт берди, лекин ўзлари томонидан деярли умуман негадир тайёргарчилик йўқ. Журналист хақида қисқагина маълумот берилди холос. Негадир концертдан аввал журналист хотирасига бағишланган нимадир бўлади деб ўйлагандим. Унинг ижоди хаёти ва хоказо. Нафақат журналист балки мусиқачи дея эълон қилинган Дэниельнинг мусиқаларидан намуналар бўлишини хам кутгандим. Ёши катта аёллар кўп бўлиб, улар албатта Юлдузни кутишган, биз-ку майли интернетдан билиб олармиз ким у Дэниел, аммо у аёлларчи нимани тушуниб кетишди? Ха, Юлдуз элчихонада концерт берди, бўлди. Тадбир мохияти етарлича очиб берилмади. Узр, текин концерт, балки минг бора рахмат айтишим керакдир, лекин текин-ку, бўлаверади деб қуёш тагида ярмини тик турғазиб, ярмини офтоб тагида қўйиш, машхур санъаткорни ишлаши учун бундай қийинчилик тақдим қилиш нимасси? Бахти очилиб жойга етишганлар бошига қоғоз қўйиб томоша қилишди, қолганлар шу 3 соат давомида тик туришди. Яримлари девор тарафда сояда, лекин албатта тик холатда. Жа бўлмаса Тошкентда ваколатхонаси бўлган Кока-коласидан зонтиклар олиб қўйиб чиқиш уларга хеч нарса эмас. Улар учун билмадиму, бизлар учун ардоқда бўлган санъаткор уларнинг журналисти хотирасига ишлаши учун тепасига "навес” тортиб қўйиш бир пул. Сахна тепаси хам очиқ, қоқ қуёшнинг нишонида. Юлдуз хеч қачон шунчаки куйлармиди? Уни қўлига микрофон бериб сахнани кўрсатдингизми, тамом энергия портлайди. У батамом ўзини хам унутади. Чунки у санъаткор, ва уларнинг санъаткорлари каби инжиқликлари битилган ўн варроқдан иборат, бир дунё талаблар қўйилган рейдер бермайди. Тўғрисини айтганда бизни санъаткорларни аксарияти рейдер деган нарсани тушунишмайди хам. Офтоб тиғидаги концерт. Йўқ, мехнат! Рости бу хақиқий мехнат бўлди. Ўнта раққоса хам бир, Юлдуз хам бир. Рақсга тушиши хамиша хайратлантириб келган бўлса, қўёш тагида раққосалар билан рақсга тушишини кўрсангиз эди. Раққосаларда-ку Юлдузга қараганда бош кийимлари бўлгани билан барибир улар хам яхшигина қийналишди. Хоним Ибрагимовнани давленияси мингга чиқиб кетди-ёв дедим ўзиям. Албатта Юлдуз бўлганидан кейин реклама бўлмаса хам улар кутмагандек одам кўп келиши табиий хол. Негаки ўтириш учун қўйилган стулларга, қўшимча сифатида яна деярли худди шунча стул олиб чиқилишига мажбур бўлишганидан, ё санъаткоримиз мухлисларини сонини хисобга олишмаган ва ё ташкилий режада яхшигина оқсашган. Яна стуллар олиб чиқилганида худди уруш даврида нон тарқатилаётгандек манзарага кўзим тушиб ажабландим. Билмасам, хозирги гапларим балки ортиқча бўлар, лекин тилимга келганини ёзмай олмайман. Тадбирни ” бўлаверади”, ёки мана Юлдуз бор-ку, концерт текин-ку чида дегандек тушундим. Тўғрисини айтганда бу тадбирга хам эмас, текин иссиқ сувига хам эмас, Юлдузни кўргани келишгани сир эмас. Шунинг учун хам одамлар Юлдуз билан биргаликда мазза қилиб рақсга тушишди. Алохида ажратилган жойда эмас, Юлдуз тусиқларни олиб ташлаб одамларни ёнига келиб халқ билан бирга рақсга тушди. Бу пайт хамма куйдираётган иссиқни унутиб юборди. Хуллас, тадбирни, йўғэ концертни икки хиссиёт билан тарк этдим. Санъаткоримиз бу концертидан ғурур билан ва ташкилотчи "салобат” вакилларига ачиниш билан. Салобатинг филни хуркитса натижангдан маймун кулмасин деган ибора келди миямга. Номи улуғнинг супраси бўлсин тўлиқ! Ношукур бўлмай, барча мухлислар номидан нима бўлса хам Юлдуз Ибрагимовнанинг жонли ижросидан завқланиш учун тақдим қилинган концерт учун рахмат! Ибрагимовна молодец!

Category: Yangiliklar | Views: 1153 | Added by: Uz-Music | Rating: 0.0/0
Total comments: 1
1 Uz-Music  
0
juda zor boptida

Name *:
Email *:
Code *:

IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP







                                                                                                        
"Eng sara kliplar olami"

Saytda joylangan materiallar uchun

Administratsiya hech qandan jovobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Free website builderuCoz