Главная | Мой профиль | ВыходВы вошли как Guest | Группа "Guests" |









Main » 2011 » May » 26 » "Божалар" концерти илк куни қандай ўтди?
4:44 PM
"Божалар" концерти илк куни қандай ўтди?
"Божалар" концерти илк куни қандай ўтди?

Бугун 25 май куни Истиқлол санъат саройида "Божалар" гурухининг эндиликда яккахон хонандаси Жахонгир Позилжонов концертининг илк куни бўлиб ўтди.

Концертда томошабин бўлган Гулноза Тишабаеванинг хабари билан бўлишамиз:


-Концерт дастури сал кечроқ 19-30ларда бошланди, бу вақтда зал тўлиқ тўлмаган бўлиб одамлар хамон келаётган эди. Концертни ярмига бориб эса зал тўлди. Бу йилги концерт дастури аввалгисидан кўра яхшироқ чиққан деб хисоблайман.

 6-7тача янги қўшиқ янгради, улар орасида онага аталгани хам бор.

 Жахонгир 4 хил либосда бўлди.

Дастурни Даврон Қобулов олиб борди.

 Концертда минусларни сезмадим фақатгина ҚВЗ иштирокчилари сахна кўринишларини айтмаганда. Уларнинг "Мама Роза" иборалари хаммага эриш туюлиб одамларга ёқмаганлиги яққол сезилди.

Албатта Райхон, Нигора, Рухшона, Достон Убайдуллаев ва Сирожиддинлар Жахонгир билан куйлашган дуэтларини шу куни концертда хам тақдим қилишди.

Мўмин Орипов хотирасига бағишланган Жахонгир томонидан дўстим дея куйланган таронадан сўнг, Мўмин Орипов билан боғлиқ  шунингдек шоу-бизнес вакиллари у хақида фикрлар билдирган видеолавха намойиш қилинди.
Шундан сўнг "Божалар" гурухининг  Мўмин Орипов билан куйланган  қўшиқларни  Нигора, Алишер Узоқов, Афруз гурухи, Шахзодбек, Фаррух Соипов ва хаттоки клипмейкер Ёдгор Носиров хам сахнага оппоқ либосларда чиқиб, бирин кетин озгинадан куйлашди.
 
Жахонгир Позилжоновнинг "Насиба-Насиба" қўшиғидан сўнг, қизиқчилар Шукрулло ва Халималар чиқиб бу қўшиққа   "Халима-Халима" дея пародия қилинди.

Category: Yangiliklar | Views: 933 | Added by: UzAndijon | Rating: 0.0/0
Total comments: 0
Name *:
Email *:
Code *:

IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP







                                                                                                        
"Eng sara kliplar olami"

Saytda joylangan materiallar uchun

Administratsiya hech qandan jovobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Free website builderuCoz