Главная | Мой профиль | ВыходВы вошли как Guest | Группа "Guests" |









Main » 2010 » October » 4 » 1 ТА ХИТ БИЛАН 3 КУН КОНЦЕРТ!?
4:31 AM
1 ТА ХИТ БИЛАН 3 КУН КОНЦЕРТ!?



Радиоканалларни тинглаётган бўлсангиз, бир реклама ролиги диққатингизни тортади. Унда Лоланинг уч кунлик концертига таклиф этилиб, унутилмас шоу ва ҳашаматли декорация ҳақида ҳам чақириқ бор! Бугун кўплаб санъаткорлар билан гаплашиб қолсак, улар бир саволни ўртага ташлайди: шунча пайт танаффусдан сўнг, битта хит билан уч кун "Истиқлол” санъат саройида концерт бериш мумкинми? Зал томошабин билан тўлармикан, деган жўяли фикрни ҳам гоҳ куюниб, гоҳ пичинг билан билдиришяпти. Қизиқ, концерт ташкилотчилари бу борада нима дейди? "Тарона рекордс” компаниясининг арт-директори Даврон Муқимов саволга шундай жавоб беради: -Агар Лола кеча чиққан санъаткор бўлганида, саволга узоқ ўйланиб жавоб берардим. Ҳаммага маълум, Лола санъатда ўз ўрнини топа олган, бир неча хитлар яратган хонанда. Унинг ашаддий мухлислари талай. "Тарона рекордс” ҳар доим ишониб концерт беради. Балки, чипталар сотилишига қараб, яна бир кун қўшилиши мумкин. Ўн марта гапиргандан, бир марта кўрган маъқул. Лоланинг концертларини эсга олинг. Қанақа аншлаг бўлган! 5 йиллик танаффусдан сўнг уни жуда соғинишган. Айни пайтда, фарзандлари тарбияси билан бирга тинимсиз ижод қилмоқда. 12дан 18.00гача концерт устида ишлаяпти. Тез кунда Лоланинг иккинчи клипи "Имкон бер” эфир юзини кўради. Дарвоқе, яна таъкидлаб ўтмоқчимиз, бу қўшиқ ҳам, олдингиси каби хонанданинг шахсий ҳаётига дахлдор эмас. Янги тарона мусиқаси Жасур Абдураҳмоновники, матнини Нодира Абдулазизова ёзган. Биласиз, Нодира айни пайтда энг таниқли ижодкорлардан бири бўлиб, унинг "Тўрт қадам”, "Тилайман” каби қўшиқлари Шаҳзода ижросида жуда оммалашиб кетди. Яна энг қизиғи, у қўшиқларни бизга Австралиядан юборади. Муҳими, қўшиқ Антарктидадан келса ҳам, инсонлар қалбига йўл топа олсин. Ишониш ҳисси тарк этмагани яхши, бироқ, инсон ўзига ё ўзига ўхшаган бир гуруҳ инсонлар ўзларига катта баҳо бериб юборишида донолик кўряпсизми? Асло! Ниятни холис қилмоқлик даркор. Битта савол берибмиз. Шунга шунча, жиғибийрон бўлиш шартми?! Лолага эса омад тилаймиз. Сабаби, ўз тенгқурлари орасида янги рақобатни шакллантиради! Бунга ишонамиз.
Category: Yangiliklar | Views: 530 | Added by: Uz-Music | Rating: 0.0/0
Total comments: 0
Name *:
Email *:
Code *:

IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP






IP







                                                                                                        
"Eng sara kliplar olami"

Saytda joylangan materiallar uchun

Administratsiya hech qandan jovobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Free website builderuCoz